Янги йилдан бошлаб солиқ ҳисоботлари фақат электрон шаклда топширилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги йилдан бошлаб солиқ ҳисоботлари фақат электрон шаклда топширилади

Янги йилдан бошлаб солиқ ҳисоботлари фақат электрон шаклда топширилади

2015 йил 1 январидан бошлаб корхона ва ташкилотлар Солиқ идораларига ҳар чоракдаги ҳисоботларни топшириши тўлиқ электрон тизимга ўтказилади, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2011 йил 24 августида қабул қилинган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қонун ва “Статистика, солиқ, молия ҳисоботлари, лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсатнома бериш жараёнларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 12 июлда чиқарилган қарорга янги ўзгартиришлар киритилганини маълум қилган.

Бу ўзгартиришларга кўра, эндиликда, 2015 йил 1 январидан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар ўз солиқ ҳисоботларини фақат электрон шаклда ва фақат интернет орқали топширишлари зарурлиги белгилаб қўйилган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru