Alibaba Газпромбанк билан ҳамкорлик меморандумини имзолади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Alibaba Газпромбанк билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

Alibaba Газпромбанк билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

Хитойнинг Alibaba интернет-холдинги ва Газпромбанк (Россия) ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Ҳамкорлик Газпромбанк электрон савдо майдонига келиб тушаётган улгуржи харидларга талабномани Alibaba.com орқали минглаб хитойлик етказиб берувчиларга жўнатиш имконини беради. «Бизнинг харид тизимимиз Alibaba.com билан узвий боғланиши натижасида мижозлар олди-сотди тўловларини ҳам рубль, ҳам юанда амалга оширишлари мумкин», — дея маълум қилди Газпромбанк электрон савдо майдони бош директори ўринбосари И. Паскачев.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru