Тожикистон валютаси курси рублга нисбатан 30 фоиздан кўпроққа ўсди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тожикистон валютаси курси рублга нисбатан 30 фоиздан кўпроққа ўсди

Тожикистон валютаси курси рублга нисбатан 30 фоиздан кўпроққа ўсди

Тожикистон миллий валютасининг рублга нисбатан курси бир суткада 30 фоиздан кўпроққа ўсди. “ТАСС”нинг хабар беришича, Душанбедаги йирик валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 минг Россия рубли курси 100 сомонидан 65 сомонигача тушиб кетган. Рубль курси тушиб кетганини Тожикистон миллий банки вакиллари ҳам тасдиқлаган.

Айни вақтда, сомони курси АҚШ долларига нисбатан пастламоқда: ўтган ҳафта охирида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 АҚШ доллари 5,3 сомонига баҳоланган бўлса, 17 декабрга келиб 5,62 сомонидан 5,7 сомонигача баҳоланмоқда.

Тожикистон Марказий банки сомонининг рублга нисбатан курсини анъанавий тарзда айирбошлаш шохобчаларидаги курсга нисбатан юқори қилиб белгилайди. Тожикистон тижорат банкларида рубл қадрининг кескин тушиб кетганига қарамай, “ТАСС”нинг алоҳида қайд этишича, Россия валютаси Тожикистонда ҳали ҳам қадрланмоқда.

17 декабрь тонгида Тожикистон Миллий банки расмий курсини 1 минг рублга 52 сомони қилиб белгилади (рубль ноябрдаги курсга нисбатан 2,9 фоизга қадрсизланган). Рубль курсининг тушиши тенденцияси, Россиянинг ўзида ҳам рубль атрофидаги аҳвол ҳавас қиларлик бўлмагани сабаб, давом этиши эҳтимоли катта.

“ТАСС”нинг ёзишича, Тожикистондаги ҳар учинчи оила амалда ўз қариндошларининг хориждаги, асосан, Россиядаги даромадларига қатъий боғланиб қолган. Турли ҳисоб-китобларга кўра, Тожикистоннинг 1,2 миллион аҳолиси Россияда меҳнат қилади. Ўтган йили Тожикистонга Россиядан 3,5 миллиард доллар пул ўтказилган бўлиб, бу мамлакат ЯИМининг 40 фоизини ташкил этган.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru