“МТС”нинг бош ҳиссадори уй қамоғидан озод этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“МТС”нинг бош ҳиссадори уй қамоғидан озод этилди

“МТС”нинг бош ҳиссадори уй қамоғидан озод этилди

“МТС” телекоммуникацион компанияси бош ҳиссадори ҳисобланган “Система” компанияси раҳбари Владимир Евтушенков уй қамоғидан чиқарилди. Бу ҳақда, ўз манбаларига асосланиб, “ТАСС” хабар бермоқда.

“Бугун терговчилар Владимир Евтушенковга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилишди. Ундан терговчининг олдига келиш ҳақида тилхат олинди”, – дея қайд этди манба.

Суд қарорига кўра, “Система” раҳбари ҳисобланган Владимир Евтушенков 16 мартга қадар уй қамоғида қолдирилган, ноябрь ойи ўрталарида унинг адвокатлари ушбу қарор устидан шикоят қилганди.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru