“Ўзсаноатқурилишбанк”га 35 ёшли раҳбар тайинланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Ўзсаноатқурилишбанк”га 35 ёшли раҳбар тайинланди

“Ўзсаноатқурилишбанк”га 35 ёшли раҳбар тайинланди

35 ёшли Саидкамол Хўжаев “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.

Банк маълумотларига кўра, Саидкамол Хўжаев 1997 йилдан бери банк тизимида ишлаб келади.

Тошкент Молия институти ҳамда Давлат ва жамият қурилиши академияси битирувчиси ҳисобланган Хўжаев бунгача банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, “Ўзсаноатқурилишбанк” Ўзбекистондаги энг кекса молия муассасаларидан бири ҳисобланади. 1922 йилда ташкил этилган банк 1991 йили акциядорлик-тижорат банки сифатида қайта ташкил этилган, 2009 йили эса ҳозирги номини олган.

Ўзбекистон Молия вазирлиги, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, шунингдек, “Ўзтрансгаз”, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, “Ўзбекэнерго”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Шўртангазкимё” мажмуаси каби йирик компаниялар банк акциядорлари ҳисобланади.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru