Россия Марказий банки валютани сотиб олиш ва сотиш орасидаги фарқни чеклаб қўйиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россия Марказий банки валютани сотиб олиш ва сотиш орасидаги фарқни чеклаб қўйиши мумкин

Россия Марказий банки валютани сотиб олиш ва сотиш орасидаги фарқни чеклаб қўйиши мумкин

Россияда валюта айирбошлаш пунктларида валютани сотиб олиш ва сотиш курси орасидаги фарқлар – спредлар қиймати чеклаб қўйилиши мумкин. BBC News’нинг ёзишича, бундай чекловни қўллаш имкониятини Россия банки эҳтимолдан чиқармаяпти, деб таъкидлаб ўтди банкнинг раис ўринбосари Михаил Сухов.

Россиядаги кўпгина банклар охирги кунларда валюта бозорида рўй бераётган мужмалликлардан фойдаланиб, валюта айирбошлаш пунктларида спредлар қийматини анчагина ошириб юбордилар: хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш курси орасидаги фарқ 12–15 рублгача етмоқда.

Марказий банк 2004 йилдан бери спредлар қийматини белгиламаган эди.

Сухов, банклар яна қандай узоқ вақт юқори спредларни сақлаб туришларини кузатиб, сўнгра чекловларни киритиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Ҳар қандай маъмурий чоралар ўзининг ҳам ижобий, ҳам салбий томонларига эга. Агар банкларнинг нафсларини тийиб қўйиш учун қатъийроқ ҳаракат қилиш керак бўлса, биз айнан шундай қиламиз”, – деб қўшима қилди Сухов.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru