Ўзбекистонда темирйўл орқали келган юклар бўйича онлайн маълумот олиш имконияти ташкил этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда темирйўл орқали келган юклар бўйича онлайн маълумот олиш имконияти ташкил этилди

Ўзбекистонда темирйўл орқали келган юклар бўйича онлайн маълумот олиш имконияти ташкил этилди

Давлат интерактив хизматлари ягона портали – My.gov.uz’да “Ўзбекистон ҳудудига темир йўл транспорти воситасида олиб кирилаётган юклар тўғрисида маълумот олиш” хизмати йўлга қўйилди.

My.gov.uz’нинг қайд этишича, ушбу хизмат Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ишбилармонларга қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилган.

Хизмат туфайли Ягона порталдан рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар темир йўл транспорт воситалари – вагон ва контейнерлар қайси божхона постида рўйхатдан ўтганлиги, шунингдек, юкларнинг Ўзбекистон чегарасига етиб келиши ва ўтиш муддати ҳақидаги маълумотга эга бўлишлари мумкин.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru