“Forbes” журнали Алишер Усмоновни “Йилнинг энг яхши бизнесмени” деб топди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Forbes” журнали Алишер Усмоновни “Йилнинг энг яхши бизнесмени” деб топди

“Forbes” журнали Алишер Усмоновни “Йилнинг энг яхши бизнесмени” деб топди

“Forbes” журнали Алишер Усмоновни “Муваффақият” номинациясида “2014 йилнинг энг яхши бизнесмени” деб топди.

“Forbes”нинг ҳар йили бўладиган “Йилнинг энг яхши бизнесмени” лойиҳаси ғолиб журнал ходимлари ўртасидаги овоз бериш натижаларига кўра аниқланади. Бунда асосий эътибор бизнесменларнинг сармоядорликдаги ютуқларига берилади.

“Forbes” Алишер Усмоновнинг “Apple” ҳамда “Facebook” акцияларини муваффақиятли сотгани ва “Alibaba”даги улушини оширганини эътиборга олган.

Шунингдек, таҳририят бизнесменнинг хайрия ишларидаги фаоллигини ҳам ҳисобга олган.

“Forbes” маълумотларига кўра, Алишер Усмановнинг давлати 18,6 миллиард долларни ташкил қилади. Бизнесмен “USM Holdings”нинг 48 фоиз, “Металлоинвест”нинг 100 фоиз, “Мегафон” операторининг 53,8 фоиз, “Mail.ru Group”нинг 58,1 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru