“МТС”нинг бош ҳиссадорига Россиядан чиқиш ҳуқуқини берувчи паспортини қайтариб беришди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“МТС”нинг бош ҳиссадорига Россиядан чиқиш ҳуқуқини берувчи паспортини қайтариб беришди

“МТС”нинг бош ҳиссадорига Россиядан чиқиш ҳуқуқини берувчи паспортини қайтариб беришди

Россия Тергов қўмитаси “МТС”нинг бош ҳиссадори ҳисобланган “Система” компанияси директорлар кенгаши раиси Владимир Евтушенковдан сўнгги чекловни олиб ташлади.

“ТАСС”нинг “Коммерсантъ” газетасига асосланиб ёзишича, тадбиркорга хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи паспортини қайтариб беришган ва энди у Янги йилни хорижда кутиб олиши ҳам мумкин.

Манбаларнинг сўзларига кўра, “Башнефть” компанияси акцияларини ўзлаштириш ва пул ювиш ишини олиб бораётган терговчи 16 сентябрь куни бўлиб ўтган тинтув давомида Евтушенковдан олиб қўйилган шахсий буюмлар ва ҳужжатларни қайтариб берган.

Ҳужжатлар орасида Евтушенковнинг чет элга чиқиш ҳуқуқини берувчи паспорти ҳам бўлиб, терговчи бу ҳужжатни “Евтушенков жиноий жавобгарликдан қочиб, Россиядан чиқиб кетишининг ҳақиқий имконияти борлиги” сабаб олиб қўйганди.

Шунга қарамай, жиноий ишда Евтушенковнинг мақоми ўзгармай қолган. У ҳали ҳам “пул ювишни ташкил қилиш” моддаси бўйича айбланмоқда. Терговчиларнинг фикрича, Евтушенков “Башнефть”ни ўзлаштирган Бошқирдистоннинг собиқ президенти ўғли Ўрол Раҳимовдан компания акцияларини паст нархда сотиб олган.

Маълумот учун, 16 сентябрдан бери уй қамоғида сақланган Евтушенков 17 декабрь куни озодликка чиқарилган эди. Россия президенти Владимир Путин Евтушенковга нисбатан улгури сурилган жиноий даромадларни қонунийлаштириш бўйича айблар исботланмаганини маълум қилганди.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru