“Фаровонлик” лотереяси натижалари эълон қилинадиган кунда “Агробанк” сайти ишламай қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-12-2014 | 23:12 ZAMIN.UZ / Бизнес / 26 Декабр 2014 года
12 782

“Фаровонлик” лотереяси натижалари эълон қилинадиган кунда “Агробанк” сайти ишламай қолди

“Фаровонлик” лотереяси натижалари эълон қилинадиган кунда “Агробанк” сайти ишламай қолди

“Агробанк” томонидан эълон қилинган “Фаровонлик” (“Farovonlik”) лотереяси натижалари эълон қилинадиган кунда банк сайти ишламай қолди.

“Фаровонлик” пул-буюм ютуқли, тиражли лотереясининг ютуқлари тиражи, дастлабки хабарларга кўра, 2014 йилнинг 20-21 декабрь куни ўтказилиши керак эди. Бироқ, кейинроқ, расман эълон қилинмаган сабабларга кўра, ютуқлар тиражи 26-27 декабрь кунларига кўчирилгани маълум қилинганди.

“Ютуқлар тиражи ўтказилганидан кейин ютуқлар тиражининг расмий жадвали “Қишлоқ ҳаёти”, “Халқ сўзи” ва “Правда Востока” газеталарида чоп этилади ҳамда “Агробанк”нинг расмий сайтига жойлаштирилади”, – дейилган эди банкнинг лотереяга доир сўнгги хабарида.

“Fotofakt.uz” хабарига кўра, 26 декабрь куни Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг маданий-маърифий тадбирлар саройида “Фаровонлик” лотереясининг ютуқлар тиражи ўтказила бошланган. Бироқ, ҳозирги вақтда ютуқларни онлайн билиш имконини берувчи “Агробанк” сайти ишламаяпти.

Маълумот учун, “Фаровонлик” лотереяси совринлар қаторидан 10 донадан Malibu, Captiva ҳамда Cobalt русумли — жами 30та автомобиль, бешта ТТЗ-80-10 транспорт трактори ва бешта ТТЗ-80-11 чопиқ трактори, 700 дона Roison телевизори, 1025та Panda телевизори (Foton ОАЖ), 625тадан Roison газ плитаси, музлаткичи ва кондиционери, 625та Candy кир ювиш машинаси ўрин олган.

Шунингдек, ҳар бирида 1 миллион сўмдан зиёд пул мукофоти қўйилган 1 миллион 118 мингта лотерея чиптаси ҳам ўйналади.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru