Ўзбекистон тадбиркорлари 2015 йилдан солиқ ҳисоботларини фақат интернет орқали топширишлари мумкин бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон тадбиркорлари 2015 йилдан солиқ ҳисоботларини фақат интернет орқали топширишлари мумкин бўлади

Ўзбекистон тадбиркорлари 2015 йилдан солиқ ҳисоботларини фақат интернет орқали топширишлари мумкин бўлади

Ўзбекистонда сўнгги бир неча йил давомида барча турдаги тадбиркорлик субъектларининг солиқ ва молиявий ҳисоботларини электрон кўринишда топширишга босқичма-босқич ўтиш ишлари олиб борилди. Podrobno.uz’га асосланиб Kun.uz'нинг хабар беришича, ушбу жараён 2014 йилнинг охиригача якунланиши керак.

Қайд этишларича, ўтган давр мобайнида солиқ тўловчилар ҳисоботларни бундай топшириш йўлининг устунликларини ҳис қилиб улгуришди: авваллари ҳисобот даврида навбатда “сарғайишлар” йўқолиб, вақт тежаладиган бўлди, ҳисоботларни эса исталган вақтда, ҳатто дам олиш кунлари ҳам, уй ёки офисдан чиқмаган ҳолда топшириш имкони юзага келди.

2014 йилнинг охиригача корхоналарда ҳисоботларни ўзларига маъқул кўринишда – ҳисоботларни солиқ инспекциясига келиб топшириб кетиш, буюртма хат орқали почта орқали жўнатиш ёки Интернет орқали электрон мактуб кўринишида жўнатиш имкони мавжуд эди.

Бироқ, Солиқ кодексидаги тегишли талабларга асосан, 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб барча турдаги тадбиркорлар субъектлари ўз солиқ ва молиявий ҳисоботларини фақат интернет орқали, электрон ҳужжат кўринишида тақдим этишлари шарт бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru