Тошкент метрополитени 11 ойда 56,6 миллион йўловчи ташиди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-01-2015 | 19:03 ZAMIN.UZ / Бизнес / 01 Январ 2015 года
2 131

Тошкент метрополитени 11 ойда 56,6 миллион йўловчи ташиди

Тошкент метрополитени 11 ойда 56,6 миллион йўловчи ташиди

Тошкент шаҳар жамоат транспорти томонидан 2014 йилнинг 11 ойи давомида 318 миллион нафар йўловчи ташилди, деб хабар бермоқда kun.uz.

Бу ҳақда, “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Моҳир Валиевга асосланиб, “Пойтахт транспорти” газетаси хабар бермоқда.

2014 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Тошкент шаҳрида автобус саройлари томонидан 246,6 миллион, “Тошкент трамвайи” унитар корхонаси томонидан 14,8 миллион йўловчига хизмат кўрсатилган.

Айни вақтда, Тошкент метрополитени 56,6 миллион нафар йўловчини ўз манзилига етказиб қўйган.

Валиевнинг қайд этишича, компания 2014 йилда 225 миллиард сўмдан ортиқ даромад олишни кутмоқда, ўсиш суръати эса ўтган йилга нисбатан 8,5 фоизни ташкил этмоқда.

Қайд этишларича, ҳисобот даврида “Тошшаҳартрансхизмат”нинг йўналиш даромадлари 3,5 фоизга, ойлик йўл чипталари даромадлари эса 8,3 фоизга ўсган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru