Доллар илк бор 50 рублдан кўтарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-11-2014 | 22:10 ZAMIN.UZ / Бизнес / 30 Ноябр 2014 года
3 218

Доллар илк бор 50 рублдан кўтарилди

Доллар илк бор 50 рублдан кўтарилди

28 ноябрь куни Москва биржасида доллар ва евро янги рекорд ўрнатди. Америка валютаси 50 рублдан юқорига кўтарилди. Европа валютаси эса 62 рублга етди. Бу нефт нархининг кескин тушиши оқибатида бўлди. 21:50 да Америка валютаси учун 50,01 рубль беришган бўлса, евро учун эса 62,155 рубль беришган. Сўнгра бироз пасайиш юзага келиб 22:17 да доллар курси 49,9605 рублга, евро эса 62,201 рублга тенглашган. Курснинг бу қадар тез ўзгаришига нефт нархининг кескин тушиши сабаб бўлган. “Brent” номли нефтнинг соат 21:59 нисбатан нархи бир баррель учун 70,02 доллар, “WTI” номли нефтнинг соат 21:45 га нисбатан нархи бир баррель учун 66,06 долларни ташкил этган.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru