Бразилиялик тадбиркорларга “Coca Cola” нега керак? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-11-2014 | 22:13 ZAMIN.UZ / Бизнес / 30 Ноябр 2014 года
1 216

Бразилиялик тадбиркорларга “Coca Cola” нега керак?

Фото: flickr.com

Уч бразилиялик миллиардер Марсел Херрманн Телеш (Forbes рўйхатида 119-ўринда, бойлиги — 10,2 млрд доллар), Жорж Пауло Леманн (34-ўринда, 19,7 млрд доллар) ва Карлос Альберто Сикупира (146-ўринда, 8,9 млрд доллар) томонидан назорат қилинувчи “3G Capital” инвестицион компанияси озиқ-овқат саноатига ва салқин ичимликлар ишлаб чиқаришга сармоялар киритиш учун жамғарма тузиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, жамғарма тузувчилари “Coca-Cola” бизнес-империясини қўлга киритишни ният қилишган.

Таҳлилчилар бу бразиялик тадбиркорларнинг бундай йўл тутишларини анчадан бери кутмоқдалар, деб таъкидлайди “Forbes” муаллифларидан бири Андерсон Антунеш.
Уларнинг компанияси “Anheuser-Busch InBev” дунёдаги энг катта пиво ишлаб чиқарувчисига айланиб бўлган. Бу компанияга 200 хил, жумладан, Америкада энг оммавий бўлган “Budweiser” пиво бренди ҳам тегишли ҳисобланади.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru