UMS 2015 йилда фақат тўққиз кун дам олади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-01-2015 | 12:33 ZAMIN.UZ / Бизнес / 06 Январ 2015 года
1 062

UMS 2015 йилда фақат тўққиз кун дам олади

UMS 2015 йилда фақат тўққиз кун дам олади

Ўзбекистондаги фаолиятини 2014 йилнинг 1 декабридан бошлаган UMS алоқа оператори дам олиш кунларисиз ишлайди. Бу ҳақда компания расмий сайтига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда .

“2015 йилда савдо офисларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида, компания раҳбарияти Ўзбекистон ҳудудидаги барча Абонентларга хизмат кўрсатиш марказларида етти кунлик иш жадвалини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди”, – дейилади хабарда.

Компания матбуот хизматининг қайд этишича, бу кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва абонентларни UMS’га улашни тезлаштиришга ёрдам беради.

Шундай қилиб, UMS компанияси 2015 йилда ҳар куни 9:00дан 18:00гача абонентларга хизмат кўрсатади. Компания ходимлари фақатгина Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилган расмий байрам кунлари (1 январь – Янги йил, 8 март – Хотин-қизлар халқаро куни, 21 – март – Наврўз, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, 1 сентябрь – Мустақиллик куни, 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар байрами, 8 декабрь – Конституция куни ва иккита Ҳайит байрами)да ишламайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru