Россияда евронинг биржа курси 76 рублгача кўтарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-01-2015 | 22:37 ZAMIN.UZ / Бизнес / 06 Январ 2015 года
2 212

Россияда евронинг биржа курси 76 рублгача кўтарилди

Россияда евронинг биржа курси 76 рублгача кўтарилди

Россияда 6 январь куни долларнинг курси 3,5 соатда қарийб 4 рублга, евроники эса 3,5 рублга ўсди. “РБК”нинг қайд этишича, Россия валютасининг қадрсизланиши жаҳон бозорларида нефть нархининг арзонлашуви билан бирга давом этмоқда, деб ёзади Kun.uz

Европанинг ягона валютаси қиймати Россияда бир неча соат ичида 4,5 фоизга ўсди. Биржа савдолари бошланган вақтдаги бироз ноаниқликдан сўнг, евро курси ўсишни бошлади. Москва вақти билан 11:30да унинг қиймати 74 рублга, 12:30да 75 рублга, 13:20да эса 76 рублга етди.

Доллар билан савдо қилинадиган майдончада ҳам деярли шундай манзара такрорланди. Савдолар бошланганидан кейинги уч соат ичида доллар курси қарийб 4 рублга ўсиб, 13:40га келиб 64 рубль 16 копейкага баҳоланди, шундан сўнг бироз пастга тушди. Биржа очилган вақтда бир доллар 60,39 рублга баҳоланаётган эди.

Рублнинг қадрсизланиши Шимолий Американинг Brent туридаги нефти сотиладиган Лондоннинг ICE биржасидаги воқеалар ҳам таъсир қилмоқда. Уч соатда у ерда бир баррель нефтнинг нархи икки долларга арзонлашиб, 51,62 доллардан сотила бошланди.

Фото: AFP / РБК / KUN

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru