“Nestle” қолиб кетган конфетлардан электр энергияси ишлаб чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-11-2014 | 23:13 ZAMIN.UZ / Бизнес / 30 Ноябр 2014 года
1 142

“Nestle” қолиб кетган конфетлардан электр энергияси ишлаб чиқаради

Фото: econet.ru

Буюк Британиянинг Фаудон шаҳрида жойлашган “Nestle” қандолат фабрикаси сотилмай қолиб кетган конфетлардан ва қандолат маҳсулотлари тайёрлаш учун мўлжалланган хом ашё қолдиқларидан 200 квт электр энергияси ишлаб чиқарадиган ускуна ўрнатди. Ускуна анаэроб ачитиш технологиясига асосланган бўлиб, чиқиндиларни бижғитиш орқали метан гази олинади.
Био-реактор ва энергия олувчи блок “Clearfleau” компанияси томонидан қурилган бўлиб, ушбу мақсад учун маблағ “Waste & Resources Action Programme” деб номланган чиқиндиларни утилизация қилиш дастури доирасида Британия ҳукумати томонидан ажратилди.
Янги ускунада крахмал қолдиқлари, сотилмай қолган ёки муддати ўтиб кетган шоколад ва қандолат маҳсулотларидан фойдаланилиб метан гази олинади ва газ электр энергияси ишлаб чиқариш учун йўналтирилади. Био-реактор кунига 200 минг литр хом ашё ва 1200 тонна қолдиқни қайта ишлай олади.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru