Apple компанияси АҚШ тарихдаги энг қиммат компанияга айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple компанияси АҚШ тарихдаги энг қиммат компанияга айланди

Apple компанияси АҚШ тарихдаги энг қиммат компанияга айланди

Apple компанияси тарихдаги энг қиммат Америка компаниясига айланди, унинг капитализацияси 700 млрд доллардан ошиб кетди. Бу ҳақда The USA Today нашри хабар берди.

10 февраль натижаларига кўра, америкалик смартфон ишлаб чиқарувчисининг акциялари нархи ўсиши кўрсаткичлари 1,9 фоизни ташкил қилди ҳамда 2,29 долларни ташкил этди. Бунинг эвазига компаниянинг умумий капитализацияси миқдори рекорд даражага эришди.

Маълумот учун, 2014 йилда компаниянинг капитали 58 фоизга ошган.

Аввалроқ Apple компанияси 6,5 млрд долларлик облигацияларни савдога чиқариши маълум қилинган эди.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru