Coca-Cola компаниясининг даромади 55 фоизга камайиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Coca-Cola компаниясининг даромади 55 фоизга камайиб кетди

Coca-Cola компаниясининг даромади 55 фоизга камайиб кетди

Дунёда спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания саналадиган, АҚШнинг Coca-Cola Co компаниясининг 2014 йилнинг тўртинчи чорагидаги соф даромади 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 55 фоизга камайиб кетган, деб айтилди компания чоп этган ҳисоботда.

Компаниянинг 2014 йил тўртинчи чорагидаги соф даромади 771 млн долларни ёки битта акцияга 17 центни ташкил қилган. Компания даромади 2013 йилнинг ушбу даврида 1,708 млрд долларни ёки битта акцияга 38 центни ташкил қилган эди. Умумий тушум 2 фоизга камайган ҳамда 10,872 млрд долларни ташкил қилган.

Coca-Cola’нинг савдоси натурал кўринишда ўтган чоракда 1 фоизга кўтарилган. Шу жумладан, Евроосиё ва Африка қитъаларида бу кўрсаткич 3 фоизга, Лотин Америкасида 2 фоизга, Шимолий Америкада 1 фоизга, Осиё-Тинч океани минтақасида 1 фоизга кўтарилган. Европада эса бу кўрсаткич 1 фоизга камайган. Компаниянинг 2014 йилдаги соф даромади 17 фоизга камайиб, 7,098 млрд долларни ташкил қилган. Умумий тушум эса 2 фоизга камайиб, 45,998 млрд долларни ташкил қилган.

Coca-Cola раҳбарияти 2015 йил компания учун ўтиш даври бўлишини таъкидлаб ўтди, чунки бу йилда компания харажатларни камайтириш устида иш олиб боради ҳамда валюта курсларининг ўйнашига қарши туради.

Ҳисобот чоп этилгандан кейин, Coca-Cola’нинг қимматли қоғозлари 10 февралдаги савдолар пайтида 4 фоизга кўтарилган. Компаниянинг ўтган йилги капитализацияси миқдори 6,9 фоизга ошган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru