МТС компанияси юбка кийган эркак акс этган рекламаси учун ярим миллион рубллик жаримага тортилиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

МТС компанияси юбка кийган эркак акс этган рекламаси учун ярим миллион рубллик жаримага тортилиши мумкин

МТС компанияси юбка кийган эркак акс этган рекламаси учун ярим миллион рубллик жаримага тортилиши мумкин

“Мобильные ТелеСистемы” (МТС) компанияси юбкадаги эркак акс этган рекламаси учун ярим миллион рубллик жаримага тортилиши мумкин. Татаристон Федерал антимонопол бошқармаси реклама ҳақидаги қонуннинг бузилганлик аломатлари бўйича компанияга қарши иш очган.

“Қозонликлардан МТС компаниясининг рекламасида пуштиранг юбка кийиб олган, қанотлари ва бошида нур чамбари бўлган кўринишда акс этган эркак қиёфаси устидан шикоятлар келиб тушган. МТСнинг ушбу реклама баннерлари Қозоннинг тарихий марказидаги идорасида ҳамда шаҳарнинг баъзи туманларида ўрнатилган эди. Бу қиёфа кўпчиликка ахлоқсизлик бўлиб кўринган”, дейди Татаристон Федерал антимонопол бошқармаси вакили Ойгул Юсупова.

Юсупованинг сўзларига кўра, компанияга “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг “рекламаларда ахлоқсиз ва ҳақоратомуз қиёфалардан фойдаланишни тақиқловчи” 5-моддаси бўйича иш қўзғатилган. “Агар компания қонунни бузган деб топилса, унда 100 мингдан 500 минггача миқдордаги жаримага тортилади. Ушбу иш 24 февралда кўриб чиқилади”, деб қўшимча қилди Юсупова.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru