Айшвария Рай ва Абхишек Баччан никоҳининг 9 йиллигини нишонлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-04-2016 | 13:59 ZAMIN.UZ / Маданият / 21 Апрел 2016
1 865

Айшвария Рай ва Абхишек Баччан никоҳининг 9 йиллигини нишонлади

Айшвария Рай ва Абхишек Баччан никоҳининг 9 йиллигини нишонлади

Болливуд актрисаси Айшвария Рай ва актёр Абхишек Баччаннинг турмуш қурганига 9 йил бўлди. Шу муносабат билан улар бу тантанани ортиқча дабдаба ва ОАВ иштирокисиз, оила даврасида нишонлашга қарор қилишди.

Актёр ўз инстаграмида рафиқасини муҳим сана билан қуйидагича табриклади: “Ҳамжиҳатлик, севги ва яқинликнинг 9 йили”.

Жуфтлик 2007 йилнинг 20 апрелида оила қурган. 2011 йил 16 ноябрь куни эса Айшвариянинг қиз фарзандни дунёга келтиргани маълум бўлади.

Абхишекнинг отаси Амитабх Баччан ўз твиттери орқали набирасига Арадхия Баччан деб исм қўйилганлиги ҳақида хабар беради.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru