Каниза: Тўйдан кейин ижодимни тўхтатишим мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Каниза: Тўйдан кейин ижодимни тўхтатишим мумкин

Каниза: Тўйдан кейин ижодимни тўхтатишим мумкин

21 апрель куни хонанда Каниза концерти олдидан матбуот анжумани ўтказди.

“UZ24” нашри хабар беришича, матбуот анжуманида Каниза концертга тайёргарлик ишлари, бўлажак турмуш ўртоғи ва тўйдан кейин ижодини давом эттириши номаълумлиги ҳақида айтиб ўтган.

“Айни дамда концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бошқа хонандалар концертига ойлаб тайёргарлик кўрса, биз бир ҳафта олдин бошладик. Кўплаб совғалар тайёрламоқдамиз. Бунинг барчасини концерт дастурида ўзингиз кўриб, гувоҳи бўласиз”, деди хонанда.

- Концертингизда ҳақиқатдан ҳам тўйингиз бўладими?

- Ҳа, шу куни туғилган куним, ижодимни 10 йиллиги ва тўйим бўладиган кун. Биз келишган ҳолда тўйни концерт билан биргаликда ўтказишни режалаштирдик. Бу қарорга келиш осон бўлмади. Бироқ ҳаражатларни тежаш учун ҳам шундай қилдик. Биласизки, шу кунларда тўй кимўзарига бўлиб ўтмоқда. Айниқса, хонандалар орасида. Биз эса сарф-ҳаражатларни тежаб, керакли нарсаларимизга ишлатишга аҳд қилдик. Шу сабабли ҳам концертни бир кун қилиб белгиладик.

- Куёв ким? Уни оммага кўрсатасизми?

- Турмуш ўртоғим санъатга умуман алоқаси бўлмаган инсон. Улар тадбиркорлар. Ёшимиз ҳам тенг. Концерт дастуримда албатта, уларни кўрасиз.

- Уй-рўзғор ишларига тайёрмисиз? Келинлик вазифалари дегандек...

- Албатта, истасам-истамасам қайнона-қайнотамни хизматларида бўламан. Келинлик вазифаларини бажараман. Тўйдан кейин ижодимни давом эттириш ёки давом эттирмаслигим ҳам номаълум. Ижодимни тўхтатишим ҳам мумкин. Бу концертим оҳирги бўлиши мумкинлигини ўйлаб ҳам, уни ноодатий ўтказишга қарор қилдим. Олдиндан бир нарса дея олмайман.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru