Шаҳзода энди турмуш ўртоғига рақобатчими? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шаҳзода энди турмуш ўртоғига рақобатчими?

Шаҳзода энди турмуш ўртоғига рақобатчими?

Хонанда Шаҳзода ўз ижоди, бошловчилик фаолияти, мустақил компания очгани ва шахсий ҳаётига доир кўплаб саволларга “Тасвир” газетасига берган интервьюсида жавоб берди, деб хабар берилади "Даракчи" нашрида.

“Дўстим Даврон Муқимов билан биргаликда янги компания очдик. Бу ерда студия ҳам бор, унга янги аппаратуралар буюртма қилганмиз, тез орада ишга тушади. Мақсадимиз—иқтидорли ёшларга ёрдам қилиб, уларни қўллаб-қувватлаш, продюсерлик фаолияти билан шуғулланиш. Ғоя Даврон Муқимов иккимизники. Лекин ўзим ‘Tarona Records’ билан ижодий ҳамкорликни давом эттиравераман”,—дейди Шаҳзода яқинда очган компанияси ҳақида.

Мухбирнинг “Бу борада турмуш ўртоғингизнинг фикри қандай бўлди? Ахир, компания ‘Tarona Records’га рақобатчи ҳам бўлиши мумкинку?” деган саволига хонанда қуйидагича жавоб берди:

“Биринчи навбатда шуни айтишим керакки, турмуш ўртоғим билан оила қуришимиздан аввал у киши мени компания лойиҳаси сифатида, турмуш қурганимиздан сўнг эса умр йўлдошим сифатида қўллаб-қувватлаб келади. Ҳеч қачон ‘мана бу ишни қилмайсан’ ёки ‘фақат Таронада ишлайсан’ деган гапларни эшитмаганман. У киши ‘Агар шуни хоҳласанг, ҳаракат қилиб кўр’ дейди. Бу сафар ҳам у кишидан ‘Менсиз ҳам ўзинг бир уриниб кўр. Агар натижа яхши бўлса, хурсандман’ деган гапни эшитдим. Шундан сўнг компания фаолиятини йўлга қўйдик”.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru