Бугун “Йўқотилган жаннат” фильми премьераси бўлиб ўтади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бугун “Йўқотилган жаннат” фильми премьераси бўлиб ўтади

Бугун “Йўқотилган жаннат” фильми премьераси бўлиб ўтади

"Нафрат”, “Сен етим эмассан”, "Айрилик” , “Ожиза”, “Мени кечир” каби фильмларни яратган режиссёр ва сценарист Дилдора Тўлаганова яна бир янги “Йўқотилган жаннат” номли картинага қўл урди.

Беш кунлик дунёда, Ватан, оила, онанинг жаннатга тенг эканлиги, бу тушунчаларнинг қадрига етиш кераклиги ғоясини сингдирган мелодраммада севгиси учун бутун дунёдан воз кечишга тайёр бўлган содда қиз ўз онасидан, оиласидан айрилиб қолади.

Режиссёр Дилдора Тўлаганованинг айтишича, фильмда жаннат ўз номидан келиб чиққан ҳолда Ватан, оила ва онага қиёсланган.

Суратга олиш жараёнида айрим кадрлар Малайзия давлатида суратга олиниб, унда бош ролларни Ситора Алимжонова, Ямин, Сўғдиёна Азимова, Гулхумор Абдуллаева, Муяссар Бердиқулова каби актёрлар ижро этган.

Фильм премьераси бугун 29-апрел куни пойтахтимиздаги барча кинотеатрларда тақдим этилмоқда.

Хусусан, премьера эртага 30-апрел куни Қўқон шаҳрида қад ростлаган, санъаткорлар томонидан тез-тез концерт дастурлари уюштирилиб туриладиган “Қўқон савдо маркази” да бўлиб ўтади, деб хабар берилади "Кун" нашрида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru