Йигитали ўғилларини туғилган куни билан Instagram орқали табриклади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-05-2016 | 09:59 ZAMIN.UZ / Маданият / 02 Май 2016 года
3 112

Йигитали ўғилларини туғилган куни билан Instagram орқали табриклади

Йигитали ўғилларини туғилган куни билан Instagram орқали табриклади

1 май – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажоновнинг фарзандлари Ислом ва Имрон таваллуд топган кун. Шу сабаб ижтимоий тармоқлар Райҳоннинг ўғиллари билан тушган сурати билан тўлиб тошяпти, ҳатто, таниқли шоу-бизнес вакиллари ҳам Райҳонни қутлаш билан банд. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Табриклар орасида Райҳон Ғаниеванинг собиқ турмуш ўртоғи Йигитали Мамажоновнинг ўғилларига ижтимоий тармоқ орқали йўллаган тилаклари эътиборимизни тортди.

“Туғилган кун муборак бўлсин, ўғилларим! Менинг полвонларим, албатта, бу табрикларни тушуниш сенларга эрта. Лекин катта бўлиб ўзингиз ўқийсиз. Тану жонингиз соғ бўлсин ҳамиша. Катта йигит бўлиб, ота-онам дейдиган, имонли, эътиқодли, қалби покиза, ибратли, ҳалол инсон бўлинглар”, деб ёзади Йигитали Мамажонов.

Ушбу табриклар тагига ўз изоҳини қолдираётган интернет фойдаланувчилари эса Йигиталининг турмуш ўртоғи билан яна ярашиши, фарзандлар камоли учун иккиси ҳам ўтган ишларга кўз юмиши кераклигини айтишмоқда. Бу изоҳларга нисбатан Райҳон Ғаниева ҳам, Йигитали Мамажонов ҳам жавоб қайтаргани йўқ.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru