Тадқиқотчилар: Тутанхамон аёллар учун тайёрланган сағанага дафн этилган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-05-2016 | 22:09 ZAMIN.UZ / Маданият / 05 Май 2016 года
1 302

Тадқиқотчилар: Тутанхамон аёллар учун тайёрланган сағанага дафн этилган

Тадқиқотчилар: Тутанхамон аёллар учун тайёрланган сағанага дафн этилган

Олимларнинг аниқлашича, Қадимги Мисрнинг машҳур фиръавнларидан бири Тутанхамоннинг мақбараси аввалига аёл киши учун қурилган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берган, дейилади "Кун" нашрида.

Тадқиқотчилар бу фаразни даҳманинг ички тузилишига кўра билдиришган: XVIII сулола давридаги мақбарада эркак киши тобути киришдаги чап тарафга жойлашган бўлган. Тутанхамоннинг мақбарасига кирганда эса ўнг томонга бурилиш керак бўлади. Тарихчиларнинг қайд этишича, фиръавннинг рафиқаси Хатшепсутнинг тобути ҳам мақбарасидаги ўнг томонга жойлаштирилган.
Тадқиқотчилар: Тутанхамон аёллар учун тайёрланган сағанага дафн этилган

Тадқиқотчилар: Тутанхамон аёллар учун тайёрланган сағанага дафн этилган

Мисршуносларнинг фикрича, мақбара эркаклар учун анча кичиклик қилади. Шу туфайли бу мақбара аввалига аёл киши учун қурилган, аммо Тутанхамон тасодифан 19 ёшида вафот этгани туфайли у айнан шу "аёлларга хос" мақбарага дафн қилинган.

Тахминларга кўра, Тутанхамон Миср фиръавнлари оилаларида урф бўлган яқин қариндошлар орасидаги никоҳлар натижасида юзага келган ирсий касалликлар билан оғриган.

Тадқиқотчиларнинг ҳисоблашича, бу мақбара аввалига Қадимги Мисрнинг XVIII сулоласи асосичи Эхнотоннинг катта рафиқаси Нефертити учун қурилган бўлиши мумкин. Малика Нефертити ўгай ўғли ва айни пайтда куёви бўлган Тутанхамон мозорида кўмилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади. Императорнинг Луксордаги (Миср) мозори очилгач, мазкур тахмин ўз тасдиғини топгандек бўлди — мақбаранинг сканер ёрдамида текширилиши унда яширин хона борлигини кўрсатган. Олимлар Нефертити кўмилганлиги эҳтимолдан холи бўлмаган жойдаги тадқиқотларни давом эттирмоқда.
Тадқиқотчилар: Тутанхамон аёллар учун тайёрланган сағанага дафн этилган

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru