Актриса Шаҳзода Матчонова мухлисларига хушхабар етказди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-05-2016 | 00:05 ZAMIN.UZ / Маданият / 13 Май 2016 года
2 196

Актриса Шаҳзода Матчонова мухлисларига хушхабар етказди

Актриса Шаҳзода Матчонова мухлисларига хушхабар етказди

Актриса Шаҳзода Матчонова ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мухлисларига муҳим янгиликни етказди.

Актриса эртага Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрига учиб кетади.

“Менда хушхабар бор. Эртага Қирғизистон Миллий мукофоти “Ак Илбирс”нинг топшириш маросимида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига учиб кетаман. Тақдирлаш маросими 13 май куни бўлиб ўтади. Ёлқин Тўйчиевнинг ‘Сув париси учун уй’ фильми “Марказий Осиёнинг энг яхши фильми” номинациясида иштирок этмоқда. Шунинг учун мен жуда бахтлиман. Бизга омад тиланг!”,—деб ёзди Шаҳзода.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан “Сув париси учун уй” фильми ижодкорларига омад тилаймиз!


Манба: Даракчи.уз

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru