Райҳонни ғоя ўғирлаганликда айблаганларга жавоб қайтарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-05-2016 | 12:45 ZAMIN.UZ / Маданият / 14 Май 2016 года
1 511

Райҳонни ғоя ўғирлаганликда айблаганларга жавоб қайтарилди

Райҳонни ғоя ўғирлаганликда айблаганларга жавоб қайтарилди

Куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева мухлисларига янги “Табиб” таронасига суратга олинган видеони тақдим этганди, дейилади "Даракчи" нашрида.

Мазкур видеони томоша қилган томошабинлар томонидан хонандага турли танқидий фикрлар келиб тушди. Хусусан Райҳонни клип ғоясини ўғилаганликда айблашди.

Ушбу фикрларни билдирганларга қарата Райҳоннинг ашаддий мухлисаси томонидан қуйидагича жавоб қайтарилди ва бу жавоб хонанда томонидан унинг шахсий саҳифасида репост қилинди:

“Тарих фанини мактабда ўтмаган ҳурматли одамлар! Махсус сизлар учун.

3400 йил олдин яшаган Миср маликаси – Нефертити ва Мисрнинг бошқа маликалари мана шу услубда кийиниб юришган! Бу миллат бўлган ва ҳозиргача бор!

Mиср маликалари ҳақида кўплаб афсоналар бор. Фильмлар томоша қилинг ва ривожланинг... “Ғояси ўғирланган” деб гапиришни бас қилинг! Бундай ҳикоя ҳали бўлмаган! Либослари ўхшаса, бу Райҳон ўғирлади дегани эмас!
Райҳонни ғоя ўғирлаганликда айблаганларга жавоб қайтарилди

Бошқа миллат юлдузлари ҳам тарихдан олган!”
Ушбу видеоклип Сизга ҳавола этилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru