Қўли йўқ польшалик рассом ҳайратланарли суратлар яратмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-05-2016 | 00:06 ZAMIN.UZ / Маданият / 16 Май 2016 года
1 124

Қўли йўқ польшалик рассом ҳайратланарли суратлар яратмоқда

Қўли йўқ польшалик рассом ҳайратланарли суратлар яратмоқда

Польшалик рассом Мариуш Кедзерский қўлларсиз туғилганига қарамасдан, ҳайратланарли суратлар яратмоқда, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Ёш йигит камдан-кам учрайдиган ирсий касаллик туфайли қўлсиз туғилган, бироқ бу унга ўз орзусини рўёбга чиқариб, профессионал даражада сурат чизишига халақит қила олмади. Рассомнинг айтишича, у 7 йил давомида 700 дан кўпроқ сурат чизган ва бунга 15 минг соатдан кўпроқ вақт сарфлаган. Одатда рассом реалистик ёки гиперреалистик услубда портретлар яратишни хуш кўради.

Кедзерскийнинг суратлари кўплаб давлатларда, жумладан АҚШ, Буюк Британия ва Жанубий Кореяда сотилади. Рассомнинг ўзи эса кўп саёҳат қилади ва кўплаб халқаро кўргазмаларда иштирок этади. Бундан ташқари, у 2013 йилда нуфузли Best Global Artist танловида 2-ўринни эгаллаган.

"Мен ўз мисолимда имкониятларнинг чегараси йўқлигини ва исталган мақсадга ҳеч нарсага қарамасдан етишиш мумкинлигини кўсатмоқчиман, бунда ягона тўсиқ – ўзига ишончнинг йўқлигидир", деб айтмоқда рассом.

Қўли йўқ польшалик рассом ҳайратланарли суратлар яратмоқда

Қўли йўқ польшалик рассом ҳайратланарли суратлар яратмоқда

Қўли йўқ польшалик рассом ҳайратланарли суратлар яратмоқда

Қўли йўқ польшалик рассом ҳайратланарли суратлар яратмоқда

Қўли йўқ польшалик рассом ҳайратланарли суратлар яратмоқда

Қўли йўқ польшалик рассом ҳайратланарли суратлар яратмоқда

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru