Озодбек Назарбеков: “Демократия — иштонни ечиб саҳнага чиқиш, дегани эмас” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Озодбек Назарбеков: “Демократия — иштонни ечиб саҳнага чиқиш, дегани эмас”

Озодбек Назарбеков: “Демократия — иштонни ечиб саҳнага чиқиш, дегани эмас”

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков баъзи эстрада хонандаларининг саҳнага очиқ-сочиқ кийиниб чиқишига муносабат билдириб, бу каби ҳолатлар олдини қандай олиш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда “Даракчи” нашри хабар бермоқда.

«Санъаткорларнинг очиқ-сочиқлиги ва яланғочлашиб кетаётганига фақат маърифат билан курашиш керак, бошқа йўли йўқ. Зўрлик билан тақиқлаб бўлмайди. Тақиқласа ҳам, тўғри тушунмаётган ҳолатлар, ‘Демократик давлатда яшаётгандик-ку’ қабилидаги эътирозли вазиятлар бўляпти», — деди Озодбек Назарбеков.

«Тўғри, лекин демократия экан деб, ўз синглингни қўшнингни синглисига эрга бермайсан-ку, чек-чегара бўлиши керак-ку. Демократия ҳам менталитетдан келиб чиққан ҳолда, қадриятларни сақлаган ҳолатда бўлиши керак. Демократия — иштонингни ечиб, саҳнага чиқавер, дегани эмас», — деди хонанда.

«Ҳар миллатнинг ўз ранги, дунёқараши, тушунчалари ва талаблари бор. Қадриятларисиз миллат ўзини йўқотади. Агар тараллабедодлик қилишга қўйиб берилса, бутун бошли миллат ўз рангини, ўзини йўқотиши мумкин», — дея қўшимча қилди Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru