Бугун хонанда Шоҳруҳхон концертининг илк кунига старт берилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-05-2016 | 23:23 ZAMIN.UZ / Маданият / 23 Май 2016 года
1 226

Бугун хонанда Шоҳруҳхон концертининг илк кунига старт берилади

Бугун хонанда Шоҳруҳхон концертининг илк кунига старт берилади

Хабарингиз бор ёшларнинг севимли қўшиқчиси, ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи хонанда Шохруҳхон 23-24-26 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Юлдузлар” деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим этмоқда. Бугун концертнинг илк кунига старт берилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, узоқ кутилган концерт дастурида 5 та дуэт қўшиқ куйланиши кутилмоқда. Ушбу дуэтлар ичида хонанда Шаҳзода билан биргаликда куйланган “Алло” дуэти ҳам ижро этилади. Аммо қолган тўртта дуэт кимлар билан ижро этилиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, дейилади "Кун" нашрида. Бу концерт ташкилотчилари, қолаверса, хонанданинг ўзи томонидан мухлислари учун аталган сюрприз бўлиши мумкин.

Охирги пайтларда ижодга жиддий бел боғлаган хонанданинг бирин кетин янги қўшиқларини концерт дастурида тинглаш имкониятига эга бўласиз. Ушбу қўшиқлардан бири “Дарак йўқ” таронаси бўлиб, қўшиқ сўзини Шоҳрўз яратган. Оранжировкаси Жасур Бадалбоевга, мусиқаси эса Шохруҳхоннинг ўзига тегишли. Айни дамда қўшиққа клип суратга олиниб, мухлисларга тақдим этилди. Клипда бош ролни Асал Шодиева талқин этган.

Бундан ташқари, кутилаётган концерт дастури ажойиб шоу дастурига айланиши кутилмоқда. Бунга дастурга ташриф буюриб, ўзингиз шахсан гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Концерт тафсилотлари ҳақида сайтимиз орқали тўлиқ хабардор бўлишингиз мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru