Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири ҳилол» китоби қайта нашр этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-05-2016 | 00:18 ZAMIN.UZ / Маданият / 27 Май 2016 года
1 976

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири ҳилол» китоби қайта нашр этилди

 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири ҳилол» китоби қайта нашр этилди

Тошкент шаҳридаги «Ҳилолнашр» нашриёт уйида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб олти жилдлик «Тафсири Ҳилол»нинг иккинчи нашри чоп этилганлиги муносабати билан тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

«Тафсири Ҳилол» — бутун оламга мударрис бўлган буюк уламолар юрти — Мовароуннаҳр диёрида ёзилган энг янги тафсирдир. Замонамизнинг забардаст олимларидан бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ушбу тафсири ўзининг содда ва равон тили, теран ва дақиқ услуби билан ажралиб турувчи шоҳ асардир. «Тафсири Ҳилол» мўътабар тафсирларнинг анъаналарига содиқ қолган ҳолда, бугунги кун китобхонининг савияси, дунёқараши ва эҳтитёжларини ҳам ҳисобга олиб ёзилган бўлиб, ўқувчини Қуръони карим маъноларининг битмас-туганмас ҳикматларига ошно этади.
 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири ҳилол» китоби қайта нашр этилди

Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Абдулҳамид Турсунов янги нашр муносабати билан ЎМИ ва муфтий Усмонхон Алимов табригини етказди. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид диёримизда тафсир илмларининг ривожланиш тарихи ва ўзбекча тафсирлар ҳақида маъруза қилди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўғли Исмоилхон Муҳаммад Юсуф эса «Тафсири Ҳилол»нинг ёзилиш жараёни ҳақида устознинг яқинлари хотиралари билан таништирди. Ҳазратнинг укаси Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф, «Ҳазрати Али» жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин Шарипов «Тафсири Ҳилол» китоби ҳақидаги хотиралар ва мулоҳазаларини баён қилдилар.

Тадбир сўнггида «Тафсири Ҳилол»нинг янги нашрини чоп этишда жонбозлик кўрсатган нашриёт уйи ходимлари тақдирланди.

Ушбу тўпламни фақатгина «Ҳилолнашр» нашриёт уйи дўконларидан харид қилиш мумкин.
 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири ҳилол» китоби қайта нашр этилди

 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири ҳилол» китоби қайта нашр этилди

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru