Инстаграмда нима гаплар? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-06-2016 | 23:05 ZAMIN.UZ / Маданият / 01 Июн 2016 года
1 481

Инстаграмда нима гаплар?

Инстаграмда нима гаплар?

Инстаграм ижтимоий тармоғи ҳар доимгидек ўзбек шоу бизнес вакилларининг фаоллиги билан "тўлиб-тошган". Улардан айримлари эътиборимизни тортди, дейилади "Кун" нашрида.

Нигина Анарбоева болажонларни байрам билан табриклади
Инстаграмда нима гаплар?

Актриса Нигина Анарбоева бугун 1 июнь болалар куни муносабати билан инстаграмдаги саҳифасига ўзининг болаликдаги суратини жойлаштирди. Сурат остига жамики болакайларни байрам билан табриклаб, ўзи дил изҳорларини ёзиб қолдирди. Ушбу суратда актриса 1 ёшда.

Йигитали Мамажонов эгизакларини байрам билан табриклади
Инстаграмда нима гаплар?

Актёр Йигитали Мамажонов инстаграмдаги саҳифасида эгизак фарзандларининг суратини жойлаштириб, уларни 1 июнь - болалар куни билан табриклади.
Сурат остида актёр ўз самимий тилакларини: “Болажонларимизни байрами билан чин дилдан табриклайман. Кичкинтойларимиз доимо соғ-саломат, имон-эътиқодли, юзлари ёруғ, ибратли фарзанд бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламан. Келажакда фарзандларни бахту камолини кўриш барча ота-оналарга насиб қилсин” тарзида ёзиб қолдирган.

Муниса Ризаеванинг саҳифаси гуллар ва ширинликлар билан тўлиб бормоқда
Инстаграмда нима гаплар?

Охирги пайтларда Муниса Ризаевага ким томонидан уюштирилаётганини билмадиг-у, лекин тез-тез гуллар, ширинликар ва бошқа эсдалик совғалари тақдим этилмоқда. Эҳтимол, бу хонанданинг охирги концертида кўриниш берган ва мухлислар томонидан Мунисанинг турмушга чиқиши тахмин қилинаётган йигит томонидан уюштирилаётгандир? Нима бўлганда ҳам тақдим этилаётган совғалар муҳрланган суратлар остида хонанданинг бахтли ва яхши кайфиятда эканлигини пайқаш мушкул эмас.

Феруза Норматова “номаълум сеҳргар”ни чув туширди
Инстаграмда нима гаплар?

Акриса Феруза Норматова инстаграмдаги саҳифасида “скриншот” тарзида олинган бир суратни жойлаштириб, мухлисларини лол қолдирди. Суратда актрисага ўзини маданият билан таништирмаган “жаноб сеҳргар” телеграмда блоклаб қўйилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru