Эронлик актриса Таранеҳ Алидўстнинг татуировкаси ОАВда катта муҳокамага сабаб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-06-2016 | 21:52 ZAMIN.UZ / Маданият / 02 Июн 2016 года
1 814

Эронлик актриса Таранеҳ Алидўстнинг татуировкаси ОАВда катта муҳокамага сабаб бўлди

 Эронлик актриса Таранеҳ Алидўстнинг татуировкаси ОАВда катта муҳокамага сабаб бўлди

Эронлик машҳур актриса камералар унинг қўлидаги "аёл қудрати" татусини тасодифан тасвирга туширгандан кейин феминизм борасидаги баҳс-мунозаралар марказига тушиб қолди, дейилади "Кун" нашрида.

Сўнгги "Буюртмачи" фильми иккита мукофотга сазовор бўлган Таранеҳ Алидўст Канн кинофестивалидан қайтганидан сўнг журналистлар билан суҳбат ўтказди, микрофонни олаётганида унинг қўлидаги татуировкаси кўйлаги енгидан кўриниб қолди.

Актрисанинг қўлига туширилган тасвир ҳаммани қизиқтириб қўйди ва Эрон ижтимоий медиа саҳнида бунга ранг-баранг изоҳлар беришди.

ОАВда фотосуратнинг ясама эканлигини айтишса, бошқа интернет изоҳловчилари уни Эрон консерваторлари салбий муносабатда бўлган феминизмни тарғиб қилишда айблашди. Баъзи кимсалар эса уни аёллар орасида Ислом республикасида ноқонуний саналган бола олдиришни тарғиб қилишига доир фикрлар билдиришди.

32 ёшли Алидўст твиттерда "Феминист мушти" рамзи бўйича шов-шув бўлаётган масалага ойдинлик киритди:

"Ўзингизни босинг, ҳа, мен феминисткаман", деб ёзди у.

"Феминист - жинсларнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий тенглигига ишонувчи одам".

Алидўст оилали, бир қизнинг онаси.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru