“Зверополис” анимацион фильмининг касса йиғими 1 миллиард доллардан ошиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Зверополис” анимацион фильмининг касса йиғими 1 миллиард доллардан ошиб кетди

“Зверополис” анимацион фильмининг касса йиғими 1 миллиард доллардан ошиб кетди

Дисней анимацион студияси томонидан суратга олинган “Ҳайвонлар шаҳри” (Зверополис) фильмининг жаҳон кинобозоридаги касса йиғими 1 миллиард доллардан ошиб кетди ва 2016 йилдаги “Биринчи қасоскор: Қаршилик” (Первый мститель: Противостояние) фильмидан кейинги иккинчи ўринни эгаллади, дейилади "Кун" нашрида.

Шунингдек, “Ҳайвонлар шаҳри” (Зверополис) Disney студиясининг “Музюрак” (Холодное сердце, 1.277 миллиард), Illumination Entertainment студиясининг “Минионлар” (Минионы, 1.159 миллиард) ва Pixar студиясининг "Ўйинчоқлар ҳикояси 3" (История игрушек 3, 1.063 миллиард ) анимацион фильмларидан кейин инфляция қиймати ҳисобисиз тарихда 1 миллиард доллардан ошган тўртинчи энг кассабоп мультфильмга айланди.

“Ҳайвонлар шаҳри” (Зверополис) ўн етти ҳафта ичида маҳаллий кинобозорда 337.2 миллион ва халқаро кинобозорида 662.8 миллион доллари миқдоридаги маблағни йиға олди.

Эндиликда Disney анимацион студияси 26та фильмидан 11таси миллиардлар келтирган элита клуби аъзоси бўлганлигидан фаҳрланса арзийди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru