Шерзод Бин ота, Ситора Олимжонова эса она бўлиш арафасида (Видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-06-2016 | 17:20 ZAMIN.UZ / Маданият / 08 Июн 2016 года
2 763

Шерзод Бин ота, Ситора Олимжонова эса она бўлиш арафасида (Видео)

Шерзод Бин ота, Ситора Олимжонова эса она бўлиш арафасида (Видео)

Ойбек ва Нигоранинг янги клипида хонандаларнинг ҳаётий образини актёр Шерзод Сайдиалиев ва актриса Ситора Олимжонова гавдалантирди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора “Оппоғой” номли қўшиғига видеоклип суратга олдираётгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Ва ниҳоят мазкур клип мухлислар эътиборига тақдим этиляпти.

Хонаналар Ойбек ва Нигора ўтган йилнинг 21 ноябрь куни турмуш қуришганидан хабарингиз бор. Шу кунларда фарзанд кутаётган икки ёш навбатдаги клипида ҳам айнан ўзларини тасвирлашга уринишган. Унда бош ролларни актёр Шерзод Бин (Сайдиалиев) ва актриса Ситора Олимжонова ижро этишган. Клипни эса истеъдодли режиссёр Ёхан суратга олган.

10 йиллик ижодий фаолиятга эга бўлган Ойбек ва Нигоранинг репертуарида хит қўшиқлар қанча кўп бўлса, арзонгаров, сифати унчалик яхши бўлмаган клиплар ҳам талайгина. Буни хонандаларнинг ўзи ҳам тан олади. Бироқ унинг “Оппоғой” номли янги қўшиғига ишланган видеоклипи аввалгиларидан анча фарқ қилади. Клип сюжети томошабинларни бефарқ қолдирмаслиги ва бир кўришдаёқ манзур келиши аниқ. У томошабинга юқори кайфият улаша олади. Бунда эса актёрларнинг хизмати катта.

“Минг марта гапиргандан, бир марта кўрган афзал”, деганларидек клипни томоша қилиб, ўз фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru