Кличко рафиқаси ҳақидаги саволга жавобан журналист қизни ўпиб қўйди (Видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-06-2016 | 12:58 ZAMIN.UZ / Маданият / 15 Июн 2016 года
1 092

Кличко рафиқаси ҳақидаги саволга жавобан журналист қизни ўпиб қўйди (Видео)

Кличко рафиқаси ҳақидаги саволга жавобан журналист қизни ўпиб қўйди (Видео)

Украинанинг Киев шаҳри мэри Виталий Кличко Евро-2016 баҳсларида Германия-Украина ўртасидаги матчда миллий терма жамоани ёлғиз ўзи қўллаб-қувватлади. Бу эса кўпчиликнинг эътиборини тортди. Бу ҳақда “Даракчи” нашри хабар бермоқда.

Журналистлар Кличконинг ўйин ҳақидаги таассуротлари билан қизиқар экан, шу ўринда унинг рафиқаси қаерда эканлиги ҳақида савол берди.

Бу саволга жавобан Кличко журналист қизни ўпиб қўйиш билангина чекланди. Сўнгги пайтларда Кличко рафиқаси Наталья билан жуда кам кўриниш бермоқда. Уларнинг бир ўғил ва бир қизлари бор.

Виталий Кличко жавоби унча осон бўлмаган саволга қизиқ реакция билдирди. Дастлаб у рафиқасининг ўта муҳим ишлари борлиги сабаб Францияга боролмаганини билдирди. Сўнг у Украинанинг “ТСН” телеканали журналистига қарата “Сизни ўпиб қўйсам майлими? Буни жуда истаяпман” деди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru