Актриса Люпита Нионгонинг 150 минг долларлик кўйлаги «Оскар» маросимидан сўнг ўғирлаб кетилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Актриса Люпита Нионгонинг 150 минг долларлик кўйлаги «Оскар» маросимидан сўнг ўғирлаб кетилди

Актриса Люпита Нионгонинг 150 минг долларлик кўйлаги «Оскар» маросимидан сўнг ўғирлаб кетилди

Номаълум кишилар кениялик актриса Люпита Нионгонинг ўтган якшанба куни «Оскар» маросимига кийиб борган марварид қадалган кўйлагини ўғирлаб кетди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Полиция вакилининг Agence France-Presse агентлигига маълум қилишича, ноёб либос Лос-Анжелесдаги меҳмонхона номеридан ўмарилган.

Нионгонинг кўйлаги Calvin Klein модалар уйи томонидан алоҳида буюртма бўйича тикилиб, олти мингта оқ марварид билан безатилган эди. Унинг қиймати тахминан 150 минг долларга тенг.

Манба: www.daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru