Актриса Жамила Ғофурова ғийбатчи эркакларга мурожаат қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-06-2016 | 14:46 ZAMIN.UZ / Маданият / 22 Июн 2016 года
2 152

Актриса Жамила Ғофурова ғийбатчи эркакларга мурожаат қилди

Актриса Жамила Ғофурова ғийбатчи эркакларга мурожаат қилди

Актриса Жамила Ғофурова Instagram ижтимоий тармоғида фаол. У мазкур тармоққа тез-тез янги суратларини жойлаб, кундалик турмуш тарзидан мухлисларини бохабар қилиб туради, дейилади "Даракчи" нашрида.

Жамила Ғофуровани ижтимоий тармоқдаги суратларига эркаклар томонидан ёзиб қолдирилаётган изоҳлар дарғазаб қилган, шекилли. Ҳар ҳолда актриса куни кеча Instagram`га янги сурат жойлаб, қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:

“Мана янги расм, қани йигитлар ғийбатни бошланглар, уятсиз гапни оммага ёзишдан олдин қизинг, синглинг борлигини эсингдан чиқарма ва катта кетиб улар бунақа гапни эшитишмайди дема?! Эҳҳҳ...”.

Актрисанинг мазкур сўзлари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Жамилани кузатиб борувчи кучли жинс вакилларининг айримлари бундан хафа бўлди, танқидий фикрлар кўпайди.

Бошқа гуруҳ интернет фойдаланувчилари эса актрисанинг ёнини олиб, унинг сўзларини маъқуллади.
Актриса Жамила Ғофурова ғийбатчи эркакларга мурожаат қилди

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru