Рашид Холиқов: “Руслан Шариповга 15 дақиқа ўзимни танитишга ҳаракат қилдим” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-06-2016 | 11:56 ZAMIN.UZ / Маданият / 25 Июн 2016 года
1 580

Рашид Холиқов: “Руслан Шариповга 15 дақиқа ўзимни танитишга ҳаракат қилдим”

Рашид Холиқов: “Руслан Шариповга 15 дақиқа ўзимни танитишга ҳаракат қилдим”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқовнинг ҳамкасби Руслан Шарипов ҳақида Instagram`га ёзиб қолдирган фикрлари анча баҳс-мунозараларга сабаб бўлди, деб ёзади “Даракчи” нашри.

Рашид Холиқов “Сўғдиёна” газетасига берган интервьюсида мазкур фикрларига ойдинлик киритди.

“Ўтган йили Руслан билан кўчада учрашиб қолдик. Анча суҳбатлашдик, телефон рақамини олдим. Орадан вақт ўтиб, қўнғироқ қилдим. ‘Рашидман’ десам, ‘Қайси Рашид?’ дейди. ‘Рашид Холиқов’ десам, ‘Ким у?’ дейди. Хуллас, 15 дақиқа ўзимни танитолмадим.балки, чарчагандир, ё муолажа олаётгандир, бунисини билмадим, лекин гаплашолмадик. Мени кўпчилик тушунса керак, деб ўйлайман. 1999 йиллар айни ижодимиз изга утшиб, қўшиқларимиз оммалашаётган пайтда Руслан мени ёнига чақириб, ‘Сенга бошқа ашула ёзмайман’, деди. Сабабини сўрасам, айтмади. Фақат ‘Иззатга, ўзимга, бошқаларга ҳам ёзаман, лекин сенга йўқ’, деди”,—дейди Рашид Холиқов Руслан Шарипов ҳақида гапирар экан.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru