Санъаткорлар ва “Аҳмадбой” машмашалари борасида “Ўзбекнаво” вакили шундай деди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-07-2016 | 09:05 ZAMIN.UZ / Маданият / 12 Июл 2016 года
3 161

Санъаткорлар ва “Аҳмадбой” машмашалари борасида “Ўзбекнаво” вакили шундай деди

Санъаткорлар ва “Аҳмадбой” машмашалари борасида “Ўзбекнаво” вакили шундай деди

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси вакилининг фикрича, Аҳмадбой молиявий пирамидасига пул тикканлар орасида ўзбек эстрада юлдузлари ҳам бор, деган гап-сўзлар асоссиз миш-миш, холос. Бу ҳақида “DiydorAziz” хабар берди. Спутник Ўзбекистон мухбирига «Ўзбекнаво» бирлашмаси раҳбарияти ўзбек шоу-бизнеси юлдузларининг Аҳмадбой Турсунбоев молиявий пирамидасига алоқадорлигига ишонишмайди, деб хабар қилган.

Бирлашма раҳбариятининг фикрича, ўзбек эстрадаси юлдузлари ва фирибгар Аҳмадбой ўртасидаги боғлиқлик бўлмаган гап. Аммо бирлашма вакилининг айтишича, бу масала юзасидан «Ўзбекнаво» ҳеч қандай суриштирув ўтказмаган. «Чунки бу ташкилот ваколатига кирмайди.»

«У (яъни Аҳмадбой демоқчи, таҳр.)ҳақда кўп эшитдим, матбуотларда ўқидим. Сизга тўғрисини айтайми, мисол учун, мен амалдор сифатида, бу сингари эртакларга ишонмайман. Ўзбек эстрадаси юлдузлари Аҳмадбойга пул беришлари мумкин эмас? Нега? Кечирасиз-у, улар молиявий пирамида сингари шубҳали ташкилотларга пул тикадиган даражада аҳмоқ бўлмаса керак? Тушуняпсизми!?… Аҳмадбойга пул берган эстрада юлдузлари рўйхатигача эълон қилинди, унда санъаткорлар номлари бирма-бир санаб ўтилган. Нима учун санъаткорларимиз бу ишга аралашишлари мумкинмаслигини айтаман. Гап шундаки, улар машҳур санъаткор эканликларидан ташқари, ҳар бири ўз бизнесига эга. Санъаткорларимиз ўз компания ва фирмаларини юритадилар. Аҳмадбойнинг ўзи уларга хавас қилгулик даражада бу ишда муваффақият қозонган баъзилари. Шу боис, улар орасида бу қадар аҳмоқлари борлигига ишонмайман. Бу бир бекорчи томонидан ўйлаб топилган уйдирмадан бошқаси эмас» дейди суҳбатдош Спутник Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru