Cитора Алимжонова Шерзод Бин билан бўлган муносабатларига ойдинлик киритди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-07-2016 | 20:40 ZAMIN.UZ / Маданият / 14 Июл 2016 года
1 697

Cитора Алимжонова Шерзод Бин билан бўлган муносабатларига ойдинлик киритди

Cитора Алимжонова Шерзод Бин билан бўлган муносабатларига ойдинлик киритди

Шаддод, кези келганда чўрткесар, баъзида эса қувноқ актриса Ситора Алимжонова “Бекажон” газетасига берган интервьюсида Шерзод Бин билан бўлган муносабатларига ойдинлик киритди. Бу ҳақда “Даракчи” хабар берди.

“Ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган Шерзод Бин билан тушган суратларим Ойбек ва Нигоранинг қўшиғига ишланган клипдан олинган. Мен ҳеч қачон санъаткор йигитга турмушга чиқмайман, сабаби ўта рашкчи ва қизғанчиқман. Санъаткор эркак эса доим мухлислари қуршовида бўлади. Бўлажак турмуш ўртоғим футболчи ёки тадбиркор бўлишини истайман. Тўғрисини айтаман, Шерзод билан яхши дўстмиз, бундан бошқа муносабат йўқ. Ҳаммаси миш-миш. У менинг ҳақиқий дўстим, ўрни келганда ҳар доим қўллаб-қувватлайди, маслаҳатини аямайди. Биргаликда партнёр бўлиб ижро этган ролларимиз омадли чиқди. Бир-биримизни партнёр сифатида яхши тушунганимиз учун режиссёрлар бизни бирга таклиф қилади. Феъл-атворим ўғил боланикига ўхшагани боис, улар билан тез тил топишаман. Бунга ўғил болаларнинг характери каби дангаллигим ва очиқлигим сабаб бўлса керак”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru