Леонардо Ди Каприо ўзини 24 киши деб ўйлайдиган одам ролини ўйнайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Леонардо Ди Каприо ўзини 24 киши деб ўйлайдиган одам ролини ўйнайди

Леонардо Ди Каприо ўзини 24 киши деб ўйлайдиган одам ролини ўйнайди

Голливуднинг «Тўлиб кетган хона» фильмида реал ҳаётда мавжуд бўлган ўзини 24 киши деб ўйловчи Уильям Миллиган исмли шахс ролини Леонардо Ди Каприо ўйнайдиган бўлди, деб хабар бермоқда «Российская газета».

Миллиганнинг тақдири ҳақида фильм олишга дастлаб уринган Тони Графф 1997 йилда Денни де Вито ёрдамида сценарийнинг илк вариантини ёзиб, режиссёрликка Жеймс Кэмеронни, бош ролга эса Жонни Депп, Бред Питт, Шон Пенн ва Колин Фаррел сингари актёрлардан бирини таклиф қилиш режалаштирилган эди. Бироқ бу амалга ошмай қолган.

Сценарийнинг янги версияси устида Жейсон Слимович ва Тедд Катцберг ишлайди. Леонардо Ди Каприо эса бош ролни ўйнаш билан бирга фильм продюсерларидан бири ҳам бўлади.

Қайд этилишича, Миллиган АҚШнинг Огайо штатида бир неча талончилик ва зўрлаш жиноайтлари учун судланган. Бироқ адвокатлар бу ишларни унинг ўзи эмас, балки ичидаги «муқобил шахслари» қилганини исботлаган. У судда оқланиб, 10 йилга руҳий касаллар шифохонасига жўнатилган. Миллиган 1988 йилда шифохонадан чиққан ва ўтган йилнинг декабрь ойида 59 ёшида вафот этган.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru