Обид Асомов Ўзбекистондаги тинчликка шукрона келтириб, Туркия, Сурия ва Франциядаги жоҳилларга инсоф сўради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-07-2016 | 22:35 ZAMIN.UZ / Маданият / 16 Июл 2016 года
1 468

Обид Асомов Ўзбекистондаги тинчликка шукрона келтириб, Туркия, Сурия ва Франциядаги жоҳилларга инсоф сўради

Обид Асомов Ўзбекистондаги тинчликка шукрона келтириб, Туркия, Сурия ва Франциядаги жоҳилларга инсоф сўради

Аввалроқ, Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар мамлакатда ўрнатилган конституцион тизимга қарши чиқиб, давлат тўнтариши амалга оширишга ҳаракат қилганликлари ва кўплаб давлат органларини биноларини ўраб олганлари ҳақида хабар берган эдик.

Бугун ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтган ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар мазкур воқеаларга оид суратларни шахсий саҳифаларига жойлаб, дунёнинг кўплаб нуқталарида кечаётган хунрезликларга қарши муносабатларини билдиришди, деб хабар бермоқда "Qalampir.uz" сайти. Улар орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ва “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтознинг ёзиб қолдирганлари эътиборимизни тортди.

“Соат 06:30да текин ош егани кириб кетяпмиз. Рус ҳамкасбим айтганди: “Ўзбеклар соат 06:00да мусиқа содалари остида текин ош еб яшашяпти”. Ҳақиқатан ҳам бу одат ер шарининг ҳеч қайси мамлакатида йўқ. ТВни кўрсам бутун дунё остун-устун. Бу ёқда Туркия, бу ёқда Сурия, бир томонда эса Франция. Юртимизга, тинчлигимизга кўз тегмасин. Жоҳилларга Яратган инсон берсин!”, деб ёзади Асомов.

Хонанда Мадина Мумтознинг ёзганлари эса кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

“Ниццада юз берган воқеадан ўзимга келмасимдан, бугун яна бир нохуш хабар уйқудан уйғонишга мажбур қилди. Туркияда исён... Ҳаммасига чидаш мумкин, лекин бегуноҳ одамлар ва норасида гўдакларнинг ўлимига чидолмайман. Ҳаммасининг сабаби ношукурликдан.

Азизлар, шукур қилайлик! Дуо қилайлик, тинчлигимиз абадий бўлсин. Юртимизга назар тегмасин. Бутун дунёда тинчлик бўлсин. Токи фарзандларимиз, биздан қоладиган авлодларимиз тинчликда, бахтдан яйраб яшашсин”.

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик санъаткорларнинг шахсий саҳифаларини кузатар эканмиз, уларнинг кўпчилиги бугун мамлакатдаги тинч ва осойишта кунларга шукрона келтираётгани, тадбирлар ва учрашувларда қатнашаётганига гувоҳ бўлдик.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru