Муниса Ризаева туҳматга қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-07-2016 | 16:14 ZAMIN.UZ / Маданият / 22 Июл 2016 года
1 947

Муниса Ризаева туҳматга қолди

Муниса Ризаева туҳматга қолди

Хонанда Муниса Ризаева ўзининг шаддодлиги, бир сўзлиги, кучли овози ҳамда чиройли ташқи кўриниши билан бошқа аёл хонандалардан ажралиб туради. Айни пайтда ўзбек шоу-бизнесида энг юқори рейтингни ҳеч кимга бермай келаётган хонанда “Ҳордиқ” газетасига берган интервьюсида сирли ошиғи ҳақида маълумот берди.

“Менга ҳар куни гул жўнатадиган сирли ошиғим бу ерлик эмас. У менга уйланиш ҳаракатида юрибди. Мен кузда ўттиз ёшга кираман ва бу ёшгача жуда кўп хатолар қилдим. Энди яна шу хатоларни такрорламоқчи эмасман. Айтишади-ку, оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади, деб. Минг марта ўйлаб, кейин жавобимни айтмоқчиман. Теннисчи йигит билан бўладиган никоҳ тўйимни интизорлик билан кутгандим, аммо унинг хиёнат қилганидан хабар топдим. Бу хиёнатни кечириш менга жуда оғир бўлди. Бизнинг бугун бирга эмаслигимизнинг бошқа сабаблари ҳам мавжуд. Яна айнан шу борада турли туҳматлар қурбонига айландим. Туҳматлардан, ҳаётим ҳақида тўқилган эртаклардан жуда чарчадим. Ўзим ҳақимда салбий фикрларни эшитавериб, танқидни кўтара олмайдиган бўлиб қолдим. Яқинда бу хабаримни журналист Сардор Комилов сайтига қўйди, лекин ёзилган салбий изоҳларни кўриб, у ҳам ёмон аҳволга тушибди. Изоҳларда мен ҳақимда шунақа бўҳтонлар ёзилганки... Уларнинг ёзишича, мен турмушга чиқмоқчи бўлган йигит бошқасига уйлангани учун Қирғизистонга бориб, жанжал қилиб келганмишман. Аслида, воқеа бутунлай бошқача бўлганди.

Оиламиз дўстининг ўғли менга уйланиш ҳаракатида эди. Бир муддат гаплашганимиздан кейин бир-биримизга мос эмаслигимизни тушундик ва яхшиликча хайрлашдик. Унинг отаси касалликдан вафот этгани туфайли таъзия билдириш учун оиламиз билан Қирғизистонга боргандик. Менга уйланмоқчи бўлган йигитнинг рафиқаси билан ҳам яхши танишман, улар жуда бахтли ҳаёт кечиришмоқда. Дўстона алоқалар сақланиб қолган бўлишига қарамасдан, мухлислар мени оиласи билан уришиб келганликда айблашибди. Улар Худодан қўрқишмайдими? Ахир туҳмат оғир гуноҳ эканлигини ҳамма билса керак? Айбим санъаткорлигимми? Кўпчилик мен ҳақимда “Жуда европалашган”, “Динини ҳам билмайдиган” қиз деб ўйлар экан. Инсонни яқиндан билмасдан унга лой чаплаш шунчалик осонми? Аслида, мен ўзбеклигимни ҳеч қачон унутмайман! Ноҳақ айбловлардан кўнглим қолиб кетди, баъзан тушкунликка тушиб, ижод қилгим келмай қолади. Мен шунақа одамманки, оқни оқ дейман, қорани қора! Қайси санъаткор қиз йигити борлигини ошкор қилганди? Мен ҳеч кимдан ҳеч нарса беркитмадим-ку! Важа билан ажрашдим, мен ўзимдан фаришта ясамайман. Бу менга керакмас. Мухлисларим мени боримча қабул қилишларини истайман. Исм ҳам инсон тақдирини белгилар экан. Исмим таржима қилинганда “ишончли дўст” деган маънони англатади. Мен инсонларга ҳақиқий дўстман!”

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru