Ситора Фармонова: “Ҳеч қандай тушкунлик яшаш буюк бахт эканлигини унутишимга мажбур қила олмайди” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-07-2016 | 16:16 ZAMIN.UZ / Маданият / 22 Июл 2016 года
1 397

Ситора Фармонова: “Ҳеч қандай тушкунлик яшаш буюк бахт эканлигини унутишимга мажбур қила олмайди”

Ситора Фармонова: “Ҳеч қандай тушкунлик яшаш буюк бахт эканлигини унутишимга мажбур қила олмайди”

Куни кеча “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан лицензияси тугатилган актриса Ситора Фармонова “Инстаграм”даги саҳифасига сўнгги кунларда бўлиб ўтган ҳолатлар юзасидан ўзининг кечинмаларига мос бўлган буюкларнинг афоризмларини ёзиб қолдирди:

“Ўзингни шундай тутгинки, сенда қандайдир муаммо борлигини пайқашмасин. Бу қанчалик самарали услуб эканлигини тушуниб етганингда эса ҳайрон қоласан. Ўзингни ҳам алдашни уддасидан чиқсанг, ҳаётда ҳамма нарсани уддасидан чиқа оласан”.

“Мен ҳаётни севаман. Ҳеч қандай тушкунлик, азоб ва бахтсизлик бу яшаш буюк бахт эканлигимни унутишимга мажбур қила олмайди...”, дея келтиради актриса Суқрот ва Агата Кристининг ҳаёт ҳақидаги афоризмларини.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru