Хонанда Мадина Мумтоз Озарбайжонда тилга тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-07-2016 | 14:16 ZAMIN.UZ / Маданият / 26 Июл 2016 года
1 457

Хонанда Мадина Мумтоз Озарбайжонда тилга тушди

Хонанда Мадина Мумтоз Озарбайжонда тилга тушди

Сўнгги вақтларда ижодга маҳкам бел боғлаган хонанда Мадина Мумтоз бугун эрта тонгдан кенжа ўғлининг суратларини ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига жойлаштиришни бошлади. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.

“Хайрли кун дўстлар. Болалар билан болаликка қайтиб, ғам-ташвишни унутамиз”, деб ёзади хонанда.

Икки фарзанднинг онаси бўлган Мадина Мумтоз анча вақтгача оила ва бола-чақа ташвиши билан бўлиб, ижодни йиғиштириб қўйганди. Бироз аввал, хонанда озарбайжонлик ҳамкасби Аҳмед Мустафоев билан “Сев мени” номли дуэт қўшиғини сайтимиз орқали тақдим этган эди. Маълумотларга қараганда, мазкур қўшиқ Озарбайжон ва Туркияда аллақачон ўз мухлисларини топиб улгурган. Қўшиқ, айниқса, Озарбайжон радиоларида биринчиликни эгаллаб келаётгани ҳақида хабарлар мавжуд. Озарбайжонлик тинловчилар ўзбек қизининг озар тилида равон куйлай олиши ва овоз имкониятларини юқори баҳолашяпти. Мадина Мумтоз эса сўнгги пайтлардаги муваффақиятларига кўз юмиб, яна уй юмушларига берилиб, ижодини йиғиштириб қўймаса бўлгани.

Маълумот учун, 14 ёшидан хонандаликни бошлаган Мадина Мумтоз Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлаган. “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланган. 2012 йилда турмуш қурган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru