Ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакилларидан бири уйланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-07-2016 | 12:16 ZAMIN.UZ / Маданият / 30 Июл 2016 года
1 915

Ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакилларидан бири уйланди

Ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакилларидан бири уйланди

Кеча, 29 июль куни ўзбек шоу-бизнесининг фавқулодда таниқли вакилларидан бири Алишер Раҳматуллаев уйланди. 2009-2010 йилларда “Ледй”, “Чора-чора” ва “Сетора” гуруҳи билан куйлаган “Бегона” номли қўшиқлари билан тилга тушган Раҳматуллаев Зилола исмли қизга уйланган, деб ёзмоқда "Qalampir" нашри. Актрисалар Ҳалима Ибрагимова ва Зуҳра Солиеванинг берган маълумотларига қараганда, тўй Тошкентдаги “Чароғон” ресторанида бўлиб ўтган. Шоу-бизнес олами вакиллари билан тўлиб-тошмаган тўй оқшомига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова, хонанда Жасур Умиров ташриф буюришган.

Ижодни эндигина бошлаган даврларда хонанда Алишер Раҳматуллаев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг шогирди сифатида тилга тушган эди. Кейинчалик Сардор Раҳимхон Алишер Раҳматуллаевга чув тушганини, фалон миллион пулини олиб, кўздан ғойиб бўлганини айтиб иддао қилиб чиққанди. Бу воқеалар 2010 йилнинг охирлари 2011 йилнинг бошларида ОАВларнинг асосий мавзусига айланганди. Ўшанда суд Алишер Раҳматуллаевни озодлик маҳрум этиш бўйича қарор чиқарди ва Раҳматуллаев ҳибсга олинди. Кўп ўтмай хонанда яна озодликка чиқди. Кейинги пайтларда ижод оламида умуман кўринмай қолган Раҳматуллаев эндиликда санъат оламидаги фаолиятини давоми эттирадими ёки йўқ, буниси бизга қоронғу.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан янги оила вакиллари Алишер ва Зилолага улкан бахт ва саодат тилаб қоламиз.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru