Сардор Раҳимхон энг ашаддий душмани кимлигини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-07-2016 | 22:29 ZAMIN.UZ / Маданият / 30 Июл 2016 года
1 395

Сардор Раҳимхон энг ашаддий душмани кимлигини айтди

Сардор Раҳимхон энг ашаддий душмани кимлигини айтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг куни кеча айтган “қароқчи” дисклар ҳақидаги фикрларини ўзбек шоу-бизнесининг кўпчилик вакиллари – хонандалар, режиссёрлар қўллаб қувватлаб, улар фаолиятига нуқта қўйиш вақти келганини таъкидлашмоқда. Раҳимхон эса ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали ўзининг энг катта душмани ким эканини маълум қилди.

“Ҳаётда энг ашаддий душманим билан олишиб келаман. Қачон унинг устидан ғолиб бўлсам, ҳаётда ҳам зафар қучаман. Бу душманимни сиз яхши танийсиз, у ҳаммамизда биринчи рақамли... Ўзим!”, деб ёзади Сардор Раҳимхон.

Хонанда бир вақтлар афоризмлар ёзишга қизиқиб қолган эди. Ҳатто, “Ўзимга аён” номли китоб ҳам чиқарган. Юқоридаги гаплар ҳам шу китобдан олинган ёки навбатдаги китобдан ўрин олажак мулоҳазалардир.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru