Улуғбек Раҳматуллаевнинг янги клипи омадли қадамлар билан келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Улуғбек Раҳматуллаевнинг янги клипи омадли қадамлар билан келди

Улуғбек Раҳматуллаевнинг янги клипи омадли қадамлар билан келди

“Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев бугунги кунга келиб Ўзбекистондаги энг талабгир хонанда экани яна бир бор ўз исботини топди. Хонанда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали бир неча ҳафтадан буён “Табиб” номли қўшиқ куйлагани ва унга клип суратга олдиргани ҳақида хабар бериб келаётган эди. Кеча, 1 август куни радиотўлқинларда қўшиқнинг премьераси бўлиб ўтди ва клип ҳам YouTube порталига жойлаштирилди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" xабар берди.

Мазкур қўшиқ ҳам Раҳматуллаев учун омадли қадамлар билан келди. Боиси клип интернетга жойлаштирилганига, ҳатто, бир кун бўлмай туриб уни 12 мингга яқин одам томоша қилишга улгурди. Бундай ҳолат ўзбек шоу-бизнесида камдан-кам учрайди. Қувончи ичига сиғмаган Раҳматуллаев эса буни қуйидагича изоҳлайди:

“Бунақаси бўлмаган эди. Нечадир соат ичида 10 000дан зиёд кўрилди. Ҳамма мухлисларимга эътибор учун раҳмат!”

Маълумот учун, мазкур қўшиқ шеъри шоир Тоҳир Муҳаммадга, мусиқаси эса Иқбол Муҳаммаджоновга тегишли. Қўшиққа клипни режиссёр Санжар Маткаримов суратга олган. Хонанда бир вақтнинг ўзида қўшиқнинг ўзбекча ва “Лекар” номли русча талқинини ҳам куйлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru